Куни кеча бўли ўтган ИҲТ га аъзо давлатлар Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга бўлиб ўтган ташрифи доирасида имзоланган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандумининг алмашинуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда меморандумда белгиланган йўналишлар доирасида амалий ҳамкорлик чораларини кўриш каби масалалалар муҳокама этилди.
Шундан сўнг, Агентлик вакиллари Акмал Бурханов Эрон Ислом Республикаси Бош инспекцияси ташкилотининг президенти Хасан Дарвишиан Баязи билан учрашди.
Муҳокамаларда коррупцияга қарши курашишда икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорлик меморандумини тайёрлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, меморандумда коррупциянинг олдини олиш чоралари юзасидан тажриба алмашиш, ноқонуний қўлга киритилган активларни қайтариш, хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш, шунингдек, ходимларнинг касб малакасини ошириш бўйича ўзаро ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалалар ўрин олиши юзасидан фикр алмашилди.
Кун давомида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик йўналишлари сифатида агентликларнинг ташкилий фаолият йўналишларини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнларида фикр алмашиш, давлат хизматчиларининг одоб-алоқ стандартларини жорий этиш, халқаро ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш юорасида агентликлар ўртасида тажриба алмашиш каби масалалар ўрин олган.
Коррупцияга қарши куршиш агентлиги раҳбарияти Афғонистон Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раҳбари Абдул Қайюм Незами билан ҳам учрашди.
Таъкидлангидек, икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари коррупцияга қарши курашиш йўналишида ҳам долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан ушбу соҳада аниқ йўналишлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга Покистон Республикаси Миллий ҳисобдорлик бюроси бош директори Захир Шах билан ҳам учрашув ташкил этилди.
Учрашувда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш хориждаги активларни қайтариш масалалари бўйича Покистон ва Ўзбекистон тажрибаси муҳокама этилди. Мулоқот давомида ҳамкорлик йўналишларини янада кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.