2020 йилнинг 16 июль куни янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини йўлга қўйиш бўйича онлайн-конференция тарзидаги ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда Бош прокуратура, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), БМT Тараққиёт Дастури (БМТТД), Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ НЖҚКБ), Европа иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Улар янги Агентлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Хусусан, Агентликнинг Ички регламенти йиғиндисини, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ходимлар учун Ахлоқ кодексини ҳамда тизимли бўлинмалар учун дастур лойиҳасини тайёрлашда кўмаклашиш таклифи берилди.
https://bit.ly/39fKGZa