Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида коррупция ҳолати ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи “Call-маркази” ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, коррупциявий жиноятлар ҳақида маълумотларни қабул қилиш ва аризаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўналтириш.
“Call-марказ” республиканинг исталган ҳудудидан 1253 қисқа рақами орқали қўнғироқларни бепул қабул қилади.