Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғоясини рўёбга чиқариш, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки кўламини кенгайтириш, БМТнинг “Барқарор ривожланиш” мақсадларига эришиш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамоатчилик кенгашига аъзолик танлов асосида амалга оширилади.
Танловга ҳужжатлар икки хил йўналишда қабул қилинади:
Номзодларга талаблар қўйидагилардан иборат:
Номзодларни танлашда уларнинг коррупцияга муросасиз муносабатда эканлиги инобатга олинади. Жумладан, номзод аввал коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлмаганлигига алоҳида урғу берилади.
Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларнинг аризалари ёки номзодларга берилган тавсиялар 2020 йил 15 ноябрга қадар, қуйидаги линк орқали қабул қилинади: https://forms.gle/1dpbR4QyP8953Xb88
Танлов якунида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузиш ва унинг таркибини шакллантириш бўйича Махсус комиссия томонидан танлов шартлари талабларига жавоб берадиган 50 нафаргача номзод Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига тавсия этилади.
Эслатма: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари танловда иштирок эта олмайди.
Мурожаат учун: 71 202-04-00 (611)
Электрон почта: jamoatchilik@anticorruption.uz