2020 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан республикада тадбиркорлик субъектларига қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида 2021-2023 йилларда 59 триллион 870 млрд сўмлик ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини барпо этиш белгиланмоқда.
Мазкур қарорда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Ҳисоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни мақсадли ва самарали ўзлаштириш ҳамда лойиҳалар (объектлар) натижадорлигини таъминлашга қаратилган коррупцияга қарши назорат тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди. Бунда:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.