Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Очилова Дурдона Баҳодир қизи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Дурдона Очилова меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг турли лавозимларида, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида иш юритган.
У бугунги кунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимида ишлаб келган.
Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.