Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов Словениянинг етакчи ОАВлари ҳисобланувчи “RTV” телеканали ва “Dnevnik” газетаси вакилларига Ўзбекистондаги ислоҳотлар юзасидан интервью берди.
Интервью давомида журналистларнинг Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган муҳим қонун ва қарорлар натижалари ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида сўнгги йилларда кўрилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ва истиқболдаги режалар ҳақида фикр юритди.