Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати (GPI), Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан тузилган ўзаро англашув Меморандумига асосан жорий йилнинг 17 декабрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ходими Майкл Галлаҳер билан “Буюк Британия Ҳукуматида мол-мулк декларацияси” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Семинар давомида Буюк Британияда мол-мулк декларациялари, уларнинг турлари ва топшириш муддатлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви реестри учун қонуний асослар ва унга киритиладиган декларациялар юзасидан Буюк Британиянинг тажрибаси ўрганилди.
Шу билан бир қаторда, Буюк Британияда мол-мулк ва даромадларни декларация қилишнинг ўзига хос мезонлари, хусусан, декларацияга киритилиши лозим бўлган асосий маълумотлар ва кўчмас мулклар қиймати тўғрисида маълумот берилди.