Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббусси асосида “Uzbekistan Anti-Corruption Digest” электрон журналининг 2-сони тайёрланди.
Коррупцияга қарши курашиш сохасида амалга оширилаётган ишларни ёритиш, ислоҳотларни таҳлилий, илмий-амалий нуқтаи назардан асослашни акс эттирувчи мақолалар ўрин олган.
Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси ўринбосари А.Саидовнинг кириш мақоласи ҳамда коррупцияга қарши курашиш жараёнларида парламент ва ОАВнинг иштироки, судьяларни ўқитиш ва тайинлашда бажарилган ишлар, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича режалар тўғрисидаги мақолалари ва халқаро эксперт Хачик Арутунян билан интервью ўрин олган.
Барча мақолалар билан ўзбек, рус, инглиз тилида танишиш имкониятига эгасиз.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати