Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва ходимлари томонидан доимий равишда фуқароларни шахсан қабул қилиниб, муаммоларнинг ечимини топиш бўйича тегишли саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинади.
Бугун ҳам Агентлик директори А.Бурхановнинг фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
Республиканинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ўз мурожаатларида асосан суд қарорларидан ҳамда турли вазирлик ҳамда идораларда мурожаатларининг тўлиқ ва холисона кўриб чиқилмаётганлигидан норозиликлар билдирди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ тингланиб, муаммоларнинг ечими бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича фуқаролардан тегишли тартибда ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати