Жорий йилнинг 21 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева ва Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси муваққат ишлар вакили Ацуши Суда ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда С.Ацуши Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳужжатлар, янги ташкил этилган Агентлик фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида яқиндан таништирилди.
Шу билан бирга Япония Элчихонаси муваққат ишлар вакили С.Ацуши мазкур соҳада Ўзбекистондаги ишларни эътироф этган ҳолда, Япония давлатининг тажрибаси ва тегишли идоралари фаолияти юзасидан маълумот берди.
Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида бир неча йўналиш ва соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, Япония давлатининг коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари билан бўлишиш ҳамда тегишли идоралар тажрибасини ўрганиш бўйича келишувга эришдилар.
Учрашув конструктив мулоқот руҳида ўтди.