Жорий йилнинг 29 октябрь куни Агентлик ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Тадбир аввалида Агентлик директори А.Бурханов октябрь ойида Словения Республикасига амалга оширилган хизмат сафари юқори даражада ташкил этилганлигини эътироф этиб, мазкур ташриф давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга мустаҳкам асос яратганини таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик доирасида бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан,
- “Минтақавий мулоқот” ва АҚШнинг Наркотик моддалар халқаро айланмасига қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Бюроси кўмагида Американинг бир қатор ташкилот ва идоралари (АҚШ Федерал суд маркази, Этика бюроси, Федерал қидирув бюроси, Федерал савдо маркази) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш учун халқаро экспертни жалб этиш;
- Ҳамкорликда қўшма тадқиқотларни ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилаётганини инобатга олиб, шунингдек, давлат хизматчиларининг бу борадаги малакасини мунтазам равишда ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш Минтақавий ўқув марказини ташкил этиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Ўзаро самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш, илгари сурилган лойиҳаларни ишчи тартибда кўриб чиқишни давом эттиришга келишиб олдилар.