2021 йил 16 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Европа давлатлари –Германия, Австрия ва Францияга ташрифини бошлади.
Мазкур ташаббус Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан қўллаб - қувватланди.
Учрашувлар чоғида мазкур давлатлардаги коррупцияга қарши курашиш идоралари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсад қилинган.
Тафсилотлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб борилади.