Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан ҳар ойнинг охирги жума куни фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган. 2021 йил декабрь ойининг охирги жумаси 31 декабрь қўшимча дам олиш кунига тўғри келаётганлигини инобатга олиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларининг амалга оширилишида тегишли ёрдам кўрсатиш ҳамда мурожаат қилувчилар учун қулай вақтни белгилаш мақсадида, Агентлик директорининг қабули жорий йилнинг 24 декабрь кунига кўчирилишини маълум қиламиз.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари 24 декабрь куни соат 11:00дан 13:00га қадар Агентлик директорининг қабулида иштирок этишлари мумкин.