9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунини юртимизда кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойлари давомида Антикоррупция ҳафталиги ўтказилади.
Ҳафталик доирасида соҳадаги долзарб масалалар, замонавий тенденциялар ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган танловлар, шунингдек, давлат идораларида “ҳалоллик вакцинаси”нинг жорий этилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирлар маҳаллий ва хорижий экспертлар, фуқаролар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, истиқболдаги долзарб вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилади.
Жумладан, 24-25 ноябрь кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати ва БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясининг имплементацияси” мавзусида минтақавий семинар бўлиб ўтади.
2 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Ҳудудий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда давлат хизматида коррупцион хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, давлат хизматчилари фаолиятига “ҳалоллик вакцинаси”ни тадбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар бўлиб ўтади. Семинарда давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идолалар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари раҳбарияти онлайн шаклда иштирок этишади.
3 декабрь куни “Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида глобал анжуман бўлиб ўтади. Тадбир Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилади. Глобал анжуманда маҳаллий вазирлик ва идора вакиллари билан бирга Қозоғистон, Малайзия, Украина, Италия каби давлатлар вакиллари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг антикоррупцион тармоқ экспертлари онлайн шаклда, Ўзбекистонда фаолият юритаётган бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари бевосита иштирок этишади.
3-4 декабрь кунлари кун давомида бир қатор давлат ва хўжалик бошқаруви органларида (вазирлик ва идораларда) Очиқ эшиклар куни ўтказилади. Тадбир давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда ОАВ, журналист ҳамда блогерлар, фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мақсадида ташкил этилади.
4 декабрь куни Халқаро пресс-клубда Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, хусусан, қонунчилик базаси яратилгани, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилаётгани, соҳадаги муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади. Сессияда ваколатли давлат органларининг раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, UNICEF халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда барча ҳудудларда ёшлар иштирокида ижтимоий сўровлар, акциялар, флешмоб, ижтимоий тармоқларда антикоррупция хештегларини оммалаштириш ва ҳудудларда ўқувчилар учун махсус антикоррупцион дарслар ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳафталик доирасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик ва бир қатор манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.
Коррупцияга қарши курашишни тарғиб этиш, аҳолида коррупция иллатига қарши дунёқарашни шакллантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармалари ҳамкорлигида “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” республика танловига старт берилди. Танлов 30 ноябрга қадар давом этади. Танлов қуйидаги асосий ва махсус номинациялардан иборат.
Асосий номинациялар:
Махсус номинациялар:
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни кенг кўламли Антикоррупция ҳафталиги якунлари ва танлов ғолибларини тақдирлашга баҳишланган тантанали тақдимотмаросими бўлиб ўтади.