1992 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун - мустақил Ўзбекистон тараққиётида беқиёс сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга молик тарихий кун бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатларни тартибга солиб турувчи энг асосий ҳужжат ҳисобланади. Асосий қонунимиз ўзида инсон – оила – жамият – давлат манфаатларини уйғунлаштирган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон халқини Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.