Жорий йилнинг 9 февраль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М. Марко Мантованелли ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув томонлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга кўйиш мақсадида ташкил этилди.
Мулоқот давомида Жаҳон банки вакиллари республикада коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, шу жумладан Агентлик фаолиятига оид маьлумотлар билан таништирилдилар.
Маълумот учун: Жаҳон банки Украинада даромадалар ва мол-мулкни декларация қилиш тизимини, Бразилияда Давлат харидлари жараёнларида потенциал фирибгарликни аниқлашга қаратилган, Кенияда судлар ва судялар фаолиятини кузатиб боришга (Data analytics) қаратилган, Мўғулистонда бюджет маблағларининг ошкоралигини таъминлашга қаратилган дастурларни жорий этишда иштирок этган.
Томонлар ўрта муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тегишли лойиҳалар ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашиб, жорий ой давомида Жаҳон банки томонидан соҳадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган масалалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олдилар.