Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов Ички ишлар вазирлиги Хоразм академик лицейи ўқувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Агентлик директори жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани ва ушбу йилни амалга ошириш бўйича тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ёшларга бўлган эътиборнинг ифодаси бўлганини эътироф этди. Бундан ташқари сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Коррупция қарши курашиш агентлиги ва унинг функциялари тўғрисида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.
Маърузачи мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида жамоатчилик назоратининг ўрни муҳимлиги, академик лицей ўқувчилари ҳам бўлғуси ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида бу жараёнларда фаол иштирок этишлари лозимлигига эьтибор каратилди.
Учрашувда лицей ўқувчиларининг ёшларларда коррупцияга қарши тоқатсизлик кайфиятини сингдириш бўйича берган таклифлари ҳам муҳокама қилинди.