Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Кодекс лойиҳасида коррупция билан боғлиқ жиноятларга оид бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилмоқда.
Хусусан,
Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш;
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш;
Пора олиш;
Пора бериш;
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш;
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш;
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши;
Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари таснифига кирувчи ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги жинояти;
Шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб таъмагирлик ниятида:
нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш;
ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
ноқонуний бойиш;
ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
Хизмат мавқеидан фойдаланиб Фирибгарлик қилиш;
Хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
Жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка қонуний тус бериш (агар мазкур жиноят коррупциявий жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган бўлса).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасига 9 мартга қадар ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин.