Наманган вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Б.М. ва вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори Д.М. ўзаро яқин қариндош бўла туриб, айнан бир масала муҳокама қилинган тендерда иштирок этишганлиги тўғрисидаги хабар телеграмм ижтимоий тармоғидаги каналларда эълон қилинди.
Хабарда кўрсатилган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида Агентлик томонидан Наманган вилоят ҳокимлигига сўров хати юборилди.
Бундан ташқари “Оҳангараншифер” ОАЖ ходимларининг Оҳангарон шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 6 июль куни қарори билан жамият банкрот деб топилганлиги юзасидан норозилиги ҳақида эълон қилинган Фейсбук ижтимоий тармоғидаги мақола ўрганиб чиқилиб, суд қарори қонунийлиги ва асослилигини текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига ваколати доирасида ўрганиб чиқиши учун сўров юборилди.
Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча хабар берилади.