Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 3 март куни “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, РШТЁИМ Бухоро филиали, Вилоят перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Когон шаҳар, Жондор туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда Жондор туманидаги қишлоқ врачлик пунктларига ташриф буюрилди.
Соғлиқни сақлаш тизимига қарашли муассасаларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ахборот маълумотлари, тарқатма материалларни чоп этиш йўлга қўйилганлиги, аҳоли ҳамда ходимлар ўртасида аноним сўровлар ўтказиб келинаётганлиги, пуллик хизмат кўрсатиш бўйича “Ахборот бурчак”лари ташкиллаштирилганлиги ҳолати кўздан кечирилди.
Шу билан бирга, раҳбар ходимлар ва жамоа аъзолари билан коррупциянинг олдини олиш, жамоада соғлом муҳитни таъминлаш бўйича суҳбатлар ҳам ўтказилди.
Ўрганишлар якунида муассасаларга ходимларни ишга олиш жараёнларини шаффофлаштириш, бу жараёнлар устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш, тиббиёт коллежларидаги мавжуд квоталар миқдорини қайта кўриб чиқиш таклифлари билдирилди.