Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 1-5 март кунлари Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ўрганишлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси тизимидаги маънавий муҳит ходимлар билан ишлаш, шунингдек тизимда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа салбий ҳолатларнинг мавжудлиги юзасидан фикрларини ўрганиш мақсадида Бухоро ва Когон шаҳар ИИОФМБ, Бухоро, Қоровулбозор, Вобкент, Шофиркон ҳамда Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларида фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳон топшириш жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида фуқароларга хизмат кўрсатиш, шунингдек хорижга чиқиш ва ID-карталарни расмийлаштириш жараёнлари билан танишилди. Мазкур жараёнларда коррупцион хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Бухоро ва Когон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, улар билан ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, профилактика инспекторлари фаолиятига муносабати, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳал этилиши масалалалари ҳамда улар фаолиятида корррупцион хавф-хатарлар мавжудлиги тўғрисидаги фикрлари ўрганилди.
Ўрганишлар бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилмоқда.