Жорий йилнинг 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган очиқ ва шаффоф, самарали ҳамда яхлит тизимни яратишдан иборатдир.
Қонуннинг янги таҳририга бугунги кунда кўплаб ҳуқуқий бўшлиқ туфайли юзага келаётган масалаларга барҳам бериш мақсадида қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
Яна бир аҳамиятли жиҳати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини ваколати доирасида амалга оширувчи ташкилотлардан бири этиб белгиланди.
Шу билан бирга қандай ҳолларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида давлат харидлари амалга оширилиши мумкинлиги аниқ мезонлар билан белгилаб қўйилмоқда;
Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши амалда бир-бирига зид бўлган қонунчилик талабларига барҳам берибгина қолмай, харидлар шаффофлигини таъминлайди ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ҳам қулайлик яратади.