Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириққа асосан, 9-12 март кунлари Жиззах вилояти ички ишлар органлари фаолияти ўрганилди.
Тадбирлар давомида Агентликнинг масъул ходимлари Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ҳам бўлдилар. Бундан ташқари аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, юртимизда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Агентликнинг бугунги кундаги фаолияти юзасидан маълумот берилди.
Учрашувлар давомида сўровномалар ўтказилиб, улар билан ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, профилактика инспекторлари фаолиятига муносабати, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳал этилиши масалалари ҳамда улар фаолиятида корррупцион хавф-хатарлар мавжудлиги тўғрисидаги фикрлари ўрганилди.
Ўрганишлар бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилмоқда.