Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Европа Кенгаши Венеция комиссияси вакиллари билан “Марказий Осиёда ҳуқуқ устуворлиги дастурининг “Марказий Осиёда давлат институтлари ва давлат бошқарувининг самарали фаолиятига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида онлайн-учрашув ташкил этилди.
Тадбирда хорижий экспертлар томонидан лойиҳанинг асосий мақсади, кутилаётган натижалар, мазкур жараёнларга жалб этилган давлатлар, давлат органлари ва халқаро институтлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, институционал ўзгаришлар ва агентлик тўғрисидаги масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, Венеция комиссиясининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун муҳим йўналишлар белгилаб олинди.
Мазкур ҳамкорликда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, ходимларнинг малакасини ошириш, комплаенс-назорат соҳасида илғор тажрибани ўрганиш каби муҳим йўналишларга асосий эьтибор қаратилди.