Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги Фармонига асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва бу борада халқаро ташкилотлар билан алоқаларни такомиллаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 31 март куни Агентлик директори А.Бурханов ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги доимий вакили М.Димовска ўртасида онлайн ишчи учрашув ташкил этилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ҳар икки ташкилот ўртасида алоқалар самарали йўлга қўйилган бўлиб, кўплаб амалий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 2021 йилда коррупцияга қарши курашиш жараёнларида Агентлик ҳамда БМТ ТД ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун аниқ вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ҳамкорликда чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.