Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Bloger.uz” телеграм каналига “Олмалиқ КМК” АЖга ишга қабул қилиш тизимидан норози бўлиб жойлаштирилган пости ўрганилмоқда.
Мурожаатда “Олмалиқ КМК” АЖнинг ички низомига кўра, фуқароларни ишга қабул қилиш жамиятнинг расмий веб-сайтига эълон жойлаштириш ҳамда номзодларни имтиҳондан ўтказиш орқали амалга ошириш белгиланган бўлсада, жамият маъсул ходимлари томонидан “йўлланма” орқали таниш-билишлар ишга жойлаштирилиб келинаётганлиги тўғрисида баён қилиниб, ҳолатни ўрганиш ва қонуний чора кўриш сўралган.
Шунга кўра, жорий йилнинг 28 апрель куни “Олмалиқ КМК” АЖга корхонанинг ички ҳужжатларига мувофиқ фуқароларни ишга қабул қилиш тартиби ҳамда мурожаатдаги важларга нисбатан муносабат билдириб, натижаси бўйича батафсил маълумотни Агентликка тақдим қилиш юзасидан сўров юборилди.