kun.uz сайтида “Миришкор туман ободонлаштириш бўлими ҳокимликнинг «чўнтаги» бўлганми? Тадбиркорга 332,45 млн. сўмлик маҳсулотнинг пули бир йилдан бери тўлаб берилмаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда, Қашқадарё вилояти Миришкор туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда «Nasaf Express Baraka Savdo» МЧЖлар ўртасида 2020 йил 3 март куни тузилган шартномага асосан, 65 млн. сўмлик шартномага асосан хориж гиламлари, диван-кресло, иккита ётоқхона тўплами, ошхона мебели, икки хил музлаткич ва телевизор каби жиҳозлар Миришкор тумани прокурорининг хизмат уйига олиб борилгани ва бошқалар ҳақида билдирилган.
Мақолада келтирилган ҳолатларнинг ҳаққонийлигига ойдинлик киритиш мақсадида ўрганиш ўтказиш ва натижаси бўйича Агентликка маълум қилишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров юборилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга курашиш Агентлиги томонидан “Kun.uz” сайти орқали эълон қилинган “432 млн сўмлик таклиф турганда 655 млн сўмлик давлат хариди. Юнусобод туман мактабгача таълим бўлими тузган битим коррупциядан холими” номли мақола ўрганилмоқда.
Агентлик томонидан мақолада кўрсатилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тегишли идораларга сўров хати юборилди.
Ўрганиш якуни бўйича хабар берилади.