Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга курашиш Агентлиги томонидан “Мухбир Далиев” телеграм канали орқали эълон қилинган “Қурилишдаги коррупцион омиллар – 2” пости эълон қилинган.
Постда “Milano Biznes Servis” МЧЖ Андижон шаҳридаги 30-сонли мактабни реконструкция қилиш ишлари бўйича ўтказилган тендерда танлов комиссиясининг 279-сон баёни билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга зид равишда ғолиб деб этироф этилиб, мазкур объектни 3 млрд 107 млн сўмга бажарадиган бўлишгани, аммо танловда 2-ўрин олган “Raxmonjon kelajak davroni” ХК қурилишни 3 млрд 105 млн сўмга бажариш бўйича таклиф киритгани таъкидланган.
Агентлик томонидан мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўрганилаётгани маълум қилинади.