repost.uz сайтида эълон қилинган «Все тендеры на сумму около 15 млрд сумов по асфальтированию дорог в Мирзо-Улугбекском районе выиграла одна и та же компания. Нарушен ли Закон «О конкуренции»?» мақола ўрганиб чиқилди.
Мақолада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш давомида ўтказилган тендерлар юзасидан 2021 йил 17 май куни М.Улуғбек туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига сўров юборилди.
Сўров бўйича Ободонлаштириш бошқармасининг 2021 йил 24 май кунги жавобида, юқоридаги мақола бўйича ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўрганиш ўтказиб келинаётганлиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга асосан, мақолада қайд этилган тендерларининг қонуний ўтказилганлиги ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўрганилаётганлиги сабабли, тегишли маълумотларни Агентликка тақдим қилиш буйича сўров юборилди.