Аввал хабар берганимиздек, Агентлик томонидан Бош прокурутара, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари кўмагида республика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашувлар ташкил этган ҳолда, уларнинг коррупцияга оид билимларини ошириш ва бу борадаги давлат сиёсатини, олиб борилган ислоҳотлар мазмунини тушунтириш бўйича туркум семинарлари ўтказиб борилмоқда.
Семинарлар 26-28 май кунлари Тошкент шаҳрининг 20 дан ортиқ олий таълим муассасаларида ўтказилди.
Режа асосида ўтказилаётган семинарларда Агентлик ходимлари З.Қучқаров ва М.Хўжаевлар, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари К.Кулиев, Б.Исмаилов, Ички ишлар вазирлиги академияси профессори Ш.Қобилов, Тошкент давлат юридик университети профессори С.Ниёзова, Тошкент шаҳар прокуратураси масъул ходими Ж.Камилов ҳамда Таълим инспекцияси масъул ходими Ж.Шамшиевлар маъруза билан иштирок этди.
Семинарлар якунида иштирокчи талаба ёшларнинг саволларига жавоб берилиб, таклиф ва фикр-мулоҳазалари тинглаб борилмоқда.
Тадбирлар Агентликнинг “Youtube” ижтимоий тармоғида онлайн трансляция қилиб борилаётган бўлиб, 3 июнь кунига қадар бўлиб ўтади.