Давлатобод туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш бўйича тақдимотдан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари тумандаги бир нечта муассаса ва ташкилотларга ташриф буюришди. Хусусан, Давлат хизматлари маркази, туман адлия бўлими, “Ўзмиллийбанк” АЖ Наманган филиали ҳамда нотариал идорадаги аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, коррупцияни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кўздан кечирилди.
Ходимлар билан, шунингдек жамоатчилик вакиллари билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ташкил қилиш орқали коррупцияга сабаб бўлаётган омиллар ва муаммолар ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида хизматларни рақамлаштириш, кредит бериш жараёнларини шаффофлаштириш, нотариал хизматларни онлайн шаклга ўтказиш каби масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.