Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг туман шаҳарларида соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 октябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон Фармони асосида соҳадаги коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, тиббиёт тизимини шаффоф тизимга айлантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Гулистон филиали, Тез тиббий ёрдам – 103 хизмати марказлари, туғруқ комплекси ҳамда оилавий поликлинакаларга ташриф буюришди.
Ўрганишлар давомида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
Ўрганишлар якуни бўйича маълумотлар ҳамда ўтказилган сўровномаларни умумлаштирилади ҳамда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида коррупциявий ҳолатлар ҳамда уларни келтириб чиқараётган сабаблар таҳлил қилинади. Муаммоларни бартараф этиш ва коррупциявий муносабатларни олдини олиш, энг асосийси, тизимда халқ розилигини таъминлашга қаратилган тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.