Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонининг ижросини ташкил этиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Бухоро вилояти бўлди.
Тадбирлар Агентлик директори Акмал Бурханов иштирокида сенаторлар, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, барча даражадаги маҳаллий ҳокимият идоралари ва ташкилтлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони мазмун-моҳиятини етказиш ва унинг Бухоро вилоятидаги ижросини муҳокама қилишга бағишланган семинар билан бошланди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ соғлиқни сақлаш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиали ҳамда Бухоро шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникасига ташриф буюрди.
Тадбирлар давомида Агентлик директори ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг Бухоро вилоят бошқармасига ташриф буюриб, у ерда фуқароларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ яратилган қулайликлар билан танишди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Бухоро вилояти, Вобкент туман Давлат хизматлари марказига ҳам ташриф буюрилиб, у ерда фуқароларга давлат хизматларининг кўрсатилиши сифати, фуқаролар томонидан тўланаётган пул маблағларининг кирим қилиниши ва бошқа масалалар ўрганилди.