Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижросини ташкил этиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида жорий йилнинг 6 июль куни Навоий вилоятида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек, Агентлик директори "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Навоий шаҳар ва Кармана туманига ташриф буюрди.
Шу куннинг ўзида Навоий шаҳридаги тиббиёт муассасаларида бепул ва пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тизими ҳамда жорий ҳолати, зарурий жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.