Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 июль куни “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари, ходимларнинг хабардорлик даражаси ва беморларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари ўрганишлар бошланди.
Хусусан, марказда бепул ва пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тизими ҳамда жорий ҳолати, тиббий жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминланганлик даражасидаги коррупциявий омилларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилди.
Ушбу сўровнома натижалари тиббиёт муассасасида мавжуд коррупция билан боғлиқ муаммоларни аниклаш, уларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишга асос бўлади.
Шунингдек, марказда даволанаётган беморлар ва ходимлар билан коррупциянинг олдини олиш, жамоада соғлом ва шаффоф муҳит яратиш бўйича суҳбатлар ўтказилиб, республикамизда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жорий этилаётган янги амалиётлар, қонунчиликдаги ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берилди.
Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларини ўрганиш ишлари режа асосида давом этмоқда.