Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони ҳамда бошқа дастурий ҳужжатларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Агентлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда.
Шундай ўрганишлардан бири жорий йилнинг 6-7 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди.
Тадбирлар Вазирлар Кенгаши катта мажлислар залида Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон фармони мазмун-моҳияти юзасидан барча давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва туман (шахар)лар халқ депутатлар кенгашлари вакиллари иштирокида амалий семинар билан бошланди.
Шунингдек, Агентлик масъул ходимлари томонидан “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Амударё туман тиббиёт бўлимининг коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари ўрганилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида тиббий муассасалар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, моддий-техника базаси, беморларга яратилган шароитлар, бепул хизматдан фойдаланиш даражаси, ахборот технологияларини жорий этиш холати, дори-дармонлар билан таъминланганлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, тиббий муассасаларнинг жорий холати, тизимда коррупция холатларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилди.
Мазкур сўровнома натижалари тиббиёт муассасаларида мавжуд коррупция билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда инобатга олинади.