Аввал хабар берганимиздек, Агентлик вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмунини тушунтириш ва ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда туркум семинарлар олиб борилмоқда.
Навбатдаги семинар жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилди.
Семинарда Агентлик директорининг ўринбосари У.Тухташева маъруза билан иштирок этди ҳамда унга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туман ҳокимликлари, шунингдек барча даражадаги мутасадди идоралар раҳбарлари жалб қилинди.
Тадбир давомида иштирокчиларга қабул қилинган фармон билан давлат органлари ва ташкилотларига қўйилаётган янги талаблар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 355-сон қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтириш берилди.
Хусусан, хужжат билан барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фармон ижроси бўйича бугунги кунда йўл қўйилиб келинган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.