Агентлик вакиллари томонидан ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмунини тушунтириш ва ижросини таъминлаш юзасидан туркум семинарлари ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 14 июль куни Фарғона вилоятида семинарларнинг навбатдагиси ташкил этилди.
Семинар Агентлик директори Акмал Бурханов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида ўтказилди.
Тадбирга вилоят ҳокимлиги ва туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари, сектор раҳбарлари, шунингдек мутасадди идоралар вакиллари жалб қилинди.
Тадбир давомида Агентлик масъул ходими томонидан иштирокчиларга янги қабул қилинган фармон мазмуни тушунтирилди ҳамда мазкур фармон билан белгиланган янги талаблар, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 355-сон қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтириш берилди.
Хусусан, Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлар томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши белгиланган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўғрисида тушунтириш берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳудудда фармон ижроси бўйича бугунги кунда мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.