Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармонида Агентликка ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини тузиш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Агентлик раҳбарияти ҳамда халкаро эксперт Ольга Шян ўртасида 14 июль куни онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида Ольга Шян хорижий давлатлар тажрибаси мисолида коррупцияни қабул қилиш миллий индексини тузишни ташкил этиш бўйича ўз таклиф ва тасвияларини бериб ўтди.
Учрашув якунида тарафлар келгусида ҳам коррупцияни қабул қилиш миллий индексини ишлаб чиқиш жараёнларида ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.