Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Лойиҳада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жумладан, очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни эълон қилмаслик ёки тўлиқ эълон қилмаслик, эълон қилиш муддати ва тартибини бузиш ёки маълумотларни нотўғри кўрсатиш:
Шунингдек, Кодексга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилганлик ҳолати аниқланган тақдирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш тўғрисидаги норма киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамаси 2021 йил 9 сентябрга қадар давом этади.
Маълумот учун: Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.