Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Хоразм вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида жамиятда коррупция келтириб чиқараётган ижтимоий-молиявий муаммолар ва уларнинг олдини олиш, бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган привинтив механизмлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг Хоразм вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг аъзолари йиғилганларга таништирилиб, вилоятда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва Кенгаш аъзолари олдида турган вазифалар белгилаб берилди. Хусусан,
Анжуман давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Т.Ҳайдаров, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д.Раҳимов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу жараёнда ташкил этилаётган ҳудудий Кенгашларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар.