Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Словения Республикасига ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги етакчи экспертлари билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ишчи гуруҳи раҳбари, коррупцияга қарши курашиш бўйича эксперт, Словения коррупциянинг олдини олиш комиссияси собиқ раҳбари, Словения тергов қўмитаси собиқ раҳбари Драго Кос билан учрашувда коррупцияга самарали қарши курашиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Драго Кос Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида сезиларли ўзгаришлар юз бераётганини алоҳида таъкидлаб, Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди. Эксперт томонидан ҳозирда ЕХҲТ билан биргаликда коррупцияга қарши курашишга бағишланган нашр тайёрланаётгани ва унда Ўзбекистондаги ислоҳотларга бағишланган маълумотлар ҳам жой олгани билдириб ўтилди.
Европа тинчлик ва тараққиёт маркази раҳбари, Словения миллий кенгаши (парламенти) собиқ спикери Янез Подобник билан учрашувда эса коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда экспертлар кўмагини ташкил этиш, ушбу соҳада фаолият юритадиган маҳаллий ва халқаро жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича минтақавий жамоат ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан келишиб олинди. Бунда айниқса, Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари, дастурлар лойиҳалари бўйича халқаро экспертлар фикрларини олишда кўмак берилиши алоҳида қайд этилди. билан учрашувда эса коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда экспертлар кўмагини ташкил этиш, ушбу соҳада фаолият юритадиган маҳаллий ва халқаро жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича минтақавий жамоат ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан келишиб олинди. Бунда айниқса, Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари, дастурлар лойиҳалари бўйича халқаро экспертлар фикрларини олишда кўмак берилиши алоҳида қайд этилди.
Словения юристлар уюшмаси раҳбари Янез Старман билан учрашувда ҳам Агентлик томонидан тайёрланаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари ва бошқа қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини такомиллаштиришда экспертлик кўмагини тақдим этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ўқув машғулотлари, семинар-тренинглар ташкил қилиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашни биргаликда ўрганиш, тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик масалалари белгилаб олинди.