Словения томони Словения Республикаси Давлат бошқаруви вазирлигининг вазифа ва функциялари, коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчиларининг ҳалоллик принциплари асосида иш олиб боришлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида ахборот беришди.
Учрашувда шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятига доир ахборотни эълон қилиш талаби, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари сўровларига жавоб бериш муддати, бу талабларни бажармаган давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, эълон қилиниши чекланган ёки чегараланган ахборотлар каби масалалар бўйича фикр алмашилди.
Вазирлик билан коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчиларининг ҳалоллик принципларига риоя этилиши устидан назоратни йўлга қўйиш бўйича ўқув-машғулотларини ташкил этиш, онлайн маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда ўқув-методологик қўллаб-қувватлашга доир ҳамкорлик масалалари белгилаб олинди.