Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури билан Европа Кенгаши доирасидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлар гуруҳи(GRECO)га Ўзбекистон Республикасининг аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқиш белгиланган бўлиб, мазкур ташкилотга аъзо бўлиш масаласи, жумладан, унинг истиқболи ва коррупцияга қарши курашиш тизими ривожига таъсир этувчи омиллар Агентлик ва манфаатдор идоралар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, хорижий давлатларнинг GRECOга аъзо бўлиш тарихи ва хусусиятлари билан танишиш мақсадида Агентлик томонидан чет эл коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ишчи учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Қозоғистоннинг GRECOга аъзо бўлиш тажрибаси, мониторинг жараёнлари ҳамда баҳолаш тизими, шунингдек, Европа Кенгашининг тегишли конвенцияларини ратификация қилиш юзасидан юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳам икки идора ўртасида ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш ҳамда ўзаро ташрифларни амалга оширган ҳолда тажриба алмашиш борасида келишувга эришдилар.