Жорий йилнинг 22 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Қувайт шаффофлик жамияти раҳбари Мажид Аль-Мутейрийни қабул қилди.
Маълумот учун: Қувайт шаффофлик жамияти ўз мақсадлари сифатида мамлакатда очиқлик, шаффофлик в ҳалолликни таъминлаш, демократик бошқарув институтларини мустаҳкамлаш ва гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш этиб белгилаган, шунингдек Transparency International халқаро ташкилотининг Қувайтдаги бўлинмаси ҳисобланади.
Суҳбат аввалида, Агентлик директори томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда очиқликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.
Шунингдек, учрашув давомида Қувайтда давлат органларининг очиқлик индекси, давлат идоралари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда нодавлат секторнинг ўрни ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.