Жорий йилнинг 20 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.
Учрашувдан мақсад - ноябрь-декабрь ойларида халқаро ташкилот экспертлари иштирокида ҳудудлардаги мактабларда коррупцияга қарши курашиш мавзуларига бағишланган махсус дарсларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.
Учрашув якуни бўйича ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида дарсларни гибрид шаклда (офлайн ва онлайн) ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистонда Аксилкоррупция ҳафталиги ташкил этилиб, унинг доирасида турли семинарлар ва давра суҳбатлари ҳамда ҳалоллик ва очиқликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.