Коррупциясиз Ўзбекистонни барпо этиш – бизнинг бош мақсадимиз!
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан ташкил этилаётган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови барчани шу мақсад йўлида бирлашишга чорлайди!
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
–Энг яхши ижтимоий видеоролик;
– Энг яхши мақола (блог,пост) муаллифи;
– Дастурий маҳсулот (веб-сайт, мобил илова) яратиш бўйича энг яхши концепция, ғоя;
– Энг яхши ижтимоий ролик сценарийси;
– Коррупциявий хавф-хатарларга оид энг яхши таҳлилий маълумотнома ва инновацион ғоялар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини қуйидаги ариза шаклини тўлдириш орқали ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида жўнатиши мумкин.
Танлов учун ишлар 2021 йил 10-30 ноябрь кунлари оралиғида қабул қилинади.
Танлов натижалари “9 декабрь — халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ташкил этиладиган тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Танлов ҳамкорлари БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги кординатори, Минтақавий мулоқот ХННТ ҳисобланади.
Танлов шартлари ва талаблари билан танлов Низомида тўлиқ танишишингиз мумкин.
Танловнинг ўтказилишига оид маълумотлар билан www.anticorruption.uz сайти ва агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (https://t.me/antikor_uzb , https://www.fb.com/anticorruptionUzb ) орқали танишиб боринг.
Мурожаат учун телефон: 71 202-04-02 (421, 401).