Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси экспертлари ўртасида учрашув ташкил этилиб, “Марказий Осиёда Фуқаролик жамиятининг самарали бошқарувидаги ўрнини яхшилаш” лойиҳасининг кейинги босқичи муҳокама этилди.
Маълумот учун: Мазкур лойиҳа Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамиятининг фаоллигини оширишга қаратилган бўлиб, Европада тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРД) томонидан молиялаштирилади.
Учрашув давомида Агентлик ва бошқа давлат ҳокимияти органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик кенгашлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, халқаро ташкилот вакиллари Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашишди. Учрашув давомида Учрашув давомида халқаро экспертлар Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини билдириб ўтишди.