“Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ!” мавзусидаги давра суҳбати “Олмалиқ КМК” АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ҳам бўлиб ўтди.
Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Комбинат масъуллари иштирокида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, келгусидаги долзарб вазифа ва мақсадлар хусусида ўзаро фикр алмашилди. Жумладан, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган устувор чора-тадбирлар, уларнинг ижроси юзасидан маърузалар тингланди.
Мулоқотлар давомида Комбинатда ташкил этилган янги тузилма - Комплаенс ва ишлаб чиқариш-молиявий хатарларни мониторинг қилиш бошқармаси ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Таъкидланганидек, мазкур тузилма коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради. Бу эса ташкилот фаолиятининг шаффофлигини оширишда, шунингдек ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашда, энг муҳими, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ижобий натижалар беради.
Тадбирда, шунингдек, соҳада олибборилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг зарурати борасида ҳам таклиф ва тавсиялар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.